27 январь куни Moody's халқаро рейтинг агентлиги "Капиталбанк" АТБ кредит қувватининг асосий баҳосини (BCA) b3 дан b2 даражасига ва банкнинг миллий ва хорижий валютадаги депозитлари рейтинги даражасини b2 даражагача кўтарди.
Moody's прогнозларига кўра, жадал ўсиш шароитида банк капиталининг етарлилиги барқарорлигича қолмоқда, бу эса банкни мижозлар, ҳамкорлар ва шунингдек инвесторлар учун ишончли ҳамкорга айлантиради.
"Барқарор" прогноз банкнинг баланслашган хавф-хатарлар профили ва Moody's томонидан кутилган натижаларни акс эттиради, бу эса агентлик ҳисоботида кўрсатилганидек, банкнинг асосий кўрсаткичлари кейинги 12-18 ойлар давомида барқарорлигича қолишини ифодалайди.
2023 йилнинг январь ойида "Капиталбанк" АТБ Uzum экотизимига қўшилди, бу эса банкка ўз мижозлар баззаси кенгайишига ҳамда Uzum бренди остидаги кооперацияда қўшимча равишда маҳсулотлар қаторини таклиф қилиш орқали ҳамкорлик қилиш имконини беради.
Тасодифий хабарлар
Сурхондарёда фермер хўжалиги раҳбари 900 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштирган
Азия Альянс банк ҳам норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартларини қатъийлаштирди
Туронбанк Сурхондарё вилоятига пресс-тур уюштирди