25 январь куни "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-18 сонли президент қарори имзоланди.
Қарорга кўра, 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан "Агробанк" АТБ, "Микрокредитбанк" АТБ, АТ Халқ банкига алоҳида тақсимланадиган тақсимотга асосан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 муддатга 10 фоиз ставкада ажратилади.
Қарор билан Вазирлар Маҳкамасига бир ҳафта муддатда 2023 йилда Дастурлар доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳасини Президент Администрациясига киритиш вазифаси юклатилган.
25 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Бош вазир ўринбосарига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан бирга жалб қилинган 135 миллион долларлик кредит линияси бўйича оғир маҳаллалар кесимида тадбиркорлик лойиҳалари пакетини шакллантириб, ушбу маҳаллаларда камида 50 минг аҳолини банд қилиш вазифаси қўйилган эди.
Тасодифий хабарлар
Жорий йилнинг ўтган 8 ойида банк карталарига кирим қилинган пулларнинг 33 фоизи нақдлаштириб олинган.
I чоракда трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли ўзгармади
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $174 млнга кўпайди
Марказий банкка Тожикистон Миллий банки Раиси ташриф буюрди
КДБ Банк олтмишдан ортиқ рус ва беларус банклари билан барча операцияларни тўхтатди