Агробанк антикоррупция халқаро стандарти бўйича сертификатга эга бўлди

Агробанк антикоррупция халқаро стандарти бўйича сертификатга эга бўлди

Фото: Агробанк

"Агробанк" АТБ Бош офиси ҳамда мижозларга хизмат кўрсатувчи Тошкент шаҳар филиали “CERT International” халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича мувофиқлик сертификатларига эга бўлди.

Бугунги кунда банкнинг барча бўғинларида коррупцияга қарши курашиш, "ҳалоллик вакцинаси"ни жорий қилиш юзасидан босқичма-босқич ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Агробанк

Мазкур халқаро сертификатларнинг қўлга киритилиши ҳозирги трансформация жараёнида хорижий инвесторларни жалб этиш, молия институтлари билан алоқа ўрнатиш ва банк мижозларига хизмат кўрсатишни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.

Теглар:
×