Фото: Авазбек Топилов / Bankers.uz
Наманган вилоятининг Норин туманида масъулияти чекланган жамият раҳбари А.Х. аттракцион жиҳозларини олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит эвазига 228,8 минг АҚШ долларлик (қарийб 2,5 млрд. сўм эквивалентида) жиҳозларини сотиб олмасдан, кредит маблағини “R.I.” хориж компанияси орқали нақдлаштириб олиб ўзлаштирганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Шунингдек, Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, масъулияти чекланган жамият раҳбари С.Б. иссиқхона қуриш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган 416 млн сўмлик металл буюмларини нақд пулга сотиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Гарант банк ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2021 йилда банклар миқёсида масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи мижозларнинг мутлақ сони 5,7 миллонга кўпайди
Ўзбекистонда электрон пуллар тизими яна биттага кўпайди
Исломий молиялаштириш, янги филиаллар ҳамда ўқитувчи ва шифокорлар учун кредитлар — Трастбанкда йил якунлари
Февраль ойида муаммоли кредитлар ҳажми 140 млрд сўмга кўпайган