2022 йилда жисмоний шахсларнинг кредитлари қолдиғи 45 фоизга ортди

2022 йилда жисмоний шахсларнинг кредитлари қолдиғи 45 фоизга ортди

Марказий банк 2023 йил 1 январь ҳолатида жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи бўйича статистик маълумот тақдим этди. Унга кўра, ҳисобот даврида жами кредит қолдиғи 390 трлн. 49 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Жами кредит қолдиғи 2022 йил давомида 63,66 трлн. сўмга ёки бир йил аввалги кўрсаткичга нисбатан 19,51 фоизга ўсган.

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига жисмоний шахсларга ажратилган кредит қолдиғи 2021 йилга нисбатан 31,45 трлн. сўмга (+45,26%) кўпайган ва 100 трлн. 949 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Жами кредитлар қолдиғида жисмоний шахсларнинг улуши 25,9 фоизга етган. Жисмоний шахсларнинг кредитлари таркиби қуйидагича:

  • ипотека кредитлари — 46,46 трлн. сўм (2021 йилга нисбатан +29,25%);
  • микроқарз — 14,65 трлн. сўм (+55,38%);
  • истеъмол кредитлари — 23,18 трлн. сўм (+81,14%);
  • таълим кредитлари — 2,06 трлн. сўм;
  • тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар — 14,57 трлн. сўм (+28,62%);
  • бошқа кредитлар — 36 трлн. сўм.

2023 йил 1 январь ҳолатида юридик шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи 289,1 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,2 трлн. сўмга ёки 12,5 фоизга ўсган. Юридик шахсларга ажратилган кредитлар турлари бўйича кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахсларга ажратилган кредитлар (272,5 трлн. сўм), синдициялаштирилган кредитлар (4,7 трлн. сўм) қолдиғида миқдорий жиҳатдан ўсиш қайд этилган бўлса, лизинг ва факторинг (1,6 трлн. сўм), банклараро кредитлар (1,2 трлн. сўм), микрокредитлар (9,2 трлн. сўм) қолдиғида камайиш қайд этилган.

×