Фото: Агробанк
Нуфузли халқаро рейтинг агентликларидан бири — "Moody's Investors Service" Агробанк рейтингини оширди. Бу ҳақда агентлик ҳисоботида маълум қилинган.
Хусусан, банкнинг узоқ муддатли маҳаллий ва хорижий валютадаги депозит рейтинглари "B1" дан "Bа3" га кўтарилган. Бу — Ўрта Осиё Банклари (BCA)нинг "b2" даражасидан икки поғона юқори демакдир. Агентлик ушбу рейтинг кўтарилиши Ўзбекистон бўйича суверен рейтинг ҳаракати натижасида амалга ошганлигини ва банкнинг Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли жуда юқори эканлигини қайд этган.
Узоқ муддатли банк депозитлари рейтингининг ижобий томонга ўзгариши, Moody's нинг Агробанк кредит профиллари келгуси 12-18 ой ичида ўзгармас бўлиб қолишини ва суверен рейтингнинг барқарор кўрсаткичини акс эттиради.
Шунингдек, банкнинг узоқ муддатли маҳаллий ва хорижий валютадаги Контрагент Риск Рейтингларини (CRR) "B1" дан "Bа3" га янгилаш ва узоқ муддатли Контрагент Рискни Баҳолаш (CR баҳолаш) "B1" (cr) дан "Ba3" (cr) га янгилаш мамлакатнинг маҳаллий ва хорижий валюта чегараларини "Ba2" ва "B1" дан "Ba1" ва Bа3" га ўзгариши билан мутаносиб руй берган, дейилади рейтинг ҳисоботида.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк ва “BI Group” қулай шартларда янги ипотека кредитини жорий қилмоқда
Октябрь ойида пул массаси 2,9 трлн. сўмга камайган
Муомаладаги нақд пуллар миқдори 40,5 трлн. сўмдан ошди