Инфинбанк Андижон вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди

Инфинбанк Андижон вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди

Фото: Инфинбанк

Инфинбанк айрим ижтимоий тармоқларда банкнинг Андижон вилоят филиали омонатчисининг ҳуқуқлари бузилганига оид тарқатилган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Банк тегишли қонунчилик талаблари, хусусан, банк сири бўйича маълумотлар дахлсизлиги кафолатларидан келиб чиқиб, ҳолат бўйича айрим тафсилотларни баён қилган. 

Маълум бўлишича, банкнинг Андижон вилоят филиали мижози Т.Б. идентификациядан ўтган ҳолда фойдаланиб келган банк мобил иловаси орқали онлайн омонат расмийлаштирган. 2022 йилнинг 7 ноябрь куни омонатнинг 1,3 млрд. сўмлик қисми пул маблағларини иловадаги электрон ҳамёнига ўтказган. Ҳамёнга ўтказилган маблағлар нотариал расмийлаштирилган ишончнома орқали мижознинг ишончли вакили И.М. томонидан шу куннинг ўзида банкнинг кассасидан нақд шаклда ечиб олинган. Мижоз омонатининг қолган қисми банк омонатида сақланмоқда.

Банк мижози банк билан шартномавий муносабатларида эътироз ва қонун бузилиши ҳолатларига дуч келган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ва судга мурожаат қилиш имкониятга эга эканлиги бир неча бор тушунтирилганини айтган ҳамда ушбу ҳолат, банк мижози ва унинг ишончли вакили ўртасидаги келишмовчилик ва бошқа муносабатлар бўлганини инобатга олиб, мазкур муносабатларга банк аралашиши мумкин эмаслигини таъкидлаган. 

Инфинбанк омонатлар дахлсизлиги ва кафолатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилади. Банкимиз мижозларидан тармоқларда тарқатилаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз, дейилган расмий муносабатда.
Теглар:
×