"Туронбанк" АТБ халқаро ва маҳаллий тўлов тизимларининг карталари орқали банк мижозларига хизмат кўрсатиш учун процессинг маркази ишга туширишни режалаштирмоқда. Бунинг учун банк томонидан умумий қиймати 22 млрд. сўм бўлган тендер биржанинг etender платформасига жойлаштирилган.
Дастурий таъминот билан шуғулланувчи компаниялар 13 февралга қадар ўз таклифларини беришлари мумкин.
Янги процессинг маркази VISA, Mastercard, UnionPay, МИР, HUMO тўлов тизимлари банк карталари эмиссияси ва эквайрингини амалга оширади. Шунингдек, ушбу карталарга хизмат кўрсатиш — POS эквайрингга улаш, банкоматларни улаш ва бошқариш, халқаро тўлов тизимларининг электрон тижоратини таъминлаш, 3D ҳимоя тизимини ишлаб чиқиш, фирибгарликни онлайн ва офлайн режимда мониторинг қилишни таъминлаб беради.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк мобил илова орқали "пул ўғирлаган" шахслар юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди
Мадад Инвест банкка янги Бошқарув раиси тайинланди
Равнақ-банк акциялари назорат пакети Сарвар Файзиев қўлига ўтди
Ипотека-банкнинг янги форматдаги банк хизматлари маркази иш бошлади
"Ипак Йўли" банки устав капиталини оширди