Фото: "Чақ-чақ" подкаст
Бугун бир нечта ижтимоий тармоқ фаоллари саҳифалари орқали "январь ойи совуқ келганлиги сабаб банклар ўз мижозларига кредит таътилларини бериши керак"лиги борасида постлар тарқалди. Хусусан, собиқ депутат Расул Кушербаев ўз телеграм саҳифасида "банклардан кредит ҳисобига тирикчилик учун автомобил, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш воситаларини олган кўплаб фуқаролардан мурожаатлар бўлаётганини" ёзиб, "аномал совуқ натижасида газ, электрдаги чекловлар ва ноқулай об-ҳаво сабабли нормал фаолият олиб бора олмаганликлари учун январь ойи кредитини тўлаш имконияти йўқлиги" сабаб ушбу мижозларга "кредит таътили" бериш лозимлигини таъкидлаган.
"Шу боис, Марказий банк бош бу масалани ўрганиб, пандемия вақтида бўлгани каби барча тижорат банкларига кредит тўловида январь ойи учун кредит таътили бериш ёки бошқа муддатга чўзиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши зарур бўлади. Ўз ўрнида тижорат банклари ҳам вазиятни холис баҳолаб, кредит тўловчиларга январь ойи тўлови учун шундай имтиёз беришса мақсадга мувофиқ бўларди", - деган Р. Кушербаев.
Иқтисодчи Отабек Бакиров бу каби чақириқларни "иқтисодий популизмнинг бир тури" эканлигини айтиб, сўнгги пайтларда бу каби нотўғри чақириқлар кўплаб янграётганини таъкидлаган.
"Ҳар ойда 10 трлн.сўмгача кредит мажбуриятлари сўндирилади. Бу дегани — агар кредит таътиллари берилса, кредит ажратилишини кутаётганлар 10 трлн.сўм кредит олмайди дегани ёки камида кредит нархлари кескин ортади, дегани. Янги кредитлаш камайгани ҳисобига товар ва хизматлар хариди, истеъмоли ва демакки, солиқларнинг тушуми ҳам камроқ бўлиши ҳақида-ку индамай қўя қолай", - деб ёзган Отабек Бакиров.
Иқтисодчи шунингдек, қарор қабул қилувчилар бу каби "чақириқлар"га қулоқ тутиши мумкинлиги ва айнан шу нарса муаммо эканлигини таъкидлаган.
Тасодифий хабарлар
Апрель ойида Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори сезиларли кўпайди
Asia Alliance Bank акциялари назорат пакети хориж компаниясига ўтди
Андижонда паррандачилик учун имтиёзли кредитлар мажбурий тарзда битта фирмага ўтказилаётгани айтилмоқда
Ўзмиллийбанкнинг Россиядаги шўъба банки 2021 йил ва 2022 йил I чорагини фойда билан якунлади
Жомбой ва Бойсун туманларида кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар фаолияти аниқланди