Фото: kun.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишда АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда "Агробанк" АТБнинг туман ва шаҳар филиаллари мансабдор шахслари бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, ўзларига ишониб топширилган ва уларнинг ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган.
Жумладан, 2022 йил 9 ойи давомида вилоят бўйича оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 642 нафар фуқаро билан жами 16,6 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши бўйича шартномалар тузиб, жами 19 та таъминотчи корхона орқали маблағлар ноқонуний ўзлаштирилганлиги аниқланган.
Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Агентлик томонидан Бош прокуратурага юборилган.
Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаси бўйича 642 нафар фуқаро учун ажратилган ва 19 та таъминотчига ўтказилган 16,6 млрд сўм кредит маблағлари эвазига маҳсулот етказиб берилмасдан нақдлаштириб, мақсадсиз ишлатиш йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолатлари тасдиқланган.
Ўз навбатида, 2023 йил 14 январь куни ҳоким ёрдамчилари ва 19 та таъминотчи ҳамда АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда "Агробанк" АТБ туман-шаҳар филиаллари мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Бош вазир ўринбосари Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятини ўрганди
Бухорода Халқ банки ходимлари 600 млн. сўмдан ортиқ маблағларни ноқонуний бошқа ҳисобрақамга ўтказган
Пискентда 9 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси аниқланди