"Ипак Йўли" банки Яккасаройдаги меҳмонхонани сотувга қўйди

16.01.2023 08:01

1 315

Бино 18 сотих ер майдонига эга, 4185 кв.метр майдони фойдали майдон сифатида кўрсатилган. Меҳмонхонанинг 70 дан ортиқ хоналари, жумладан хизмат хоналари ва яшаш хоналари бор. Меҳмонхонанинг дастлабки баҳоси 26 млрд сўмни ташкил қилади.

Тошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган меҳмонхона онлайн савдога қўйилди. Савдо e-auksion электрон платформасида бўлиб ўтади.

Меҳмонхонанинг дастлабки баҳоси 26 млрд сўмни ташкил қилади.

Хабарга кўра, Кушбеги мавзесидаги 4 қаватли Aman Hotel меҳмонхонаси сотувга қўйилган. Актив "Ипак Йўли" банки раҳбарияти қарорига кўра сотилмоқда.

Бино 18 сотих ер майдонига эга, 4185 кв.метр майдони фойдали майдон сифатида кўрсатилган. Меҳмонхонанинг 70 дан ортиқ хоналари, жумладан хизмат хоналари ва яшаш хоналари бор.

Аукцион 6 февраль соат 10:00 да бўлиб ўтади.

Бино "Ипак Йўли" АТИБ Яккасарой филиали балансида турибди. Банк кредит тўловлари ўз вақтида тўланмагани учун кредит ундирувини гаров таъминотига қаратган ва Aman Hotel биносини ўз балансига олган.

Теглар:

#тошкент#яккасарой#Ипак_Йўли_банки#меҳмонхона

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган