Тошкентда хом ашё сотиб олиш учун ажратилган 328 минг евро кредит маблағи талон-торож қилинган

Тошкентда хом ашё сотиб олиш учун ажратилган 328 минг евро кредит маблағи талон-торож қилинган

Иллюстратив фото: deltamarket.by

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида сояли шрот хом ашёси сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағининг бир қисмини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Р. ўзи норасмий бошқариб келаётган “M.P.” МЧЖга ажратилган кредит маблағидан 328 000 еврони бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида “A.S.” МЧЖ масъул шахслари корхонага ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағи эвазига гаровга қўйилган 700 млн сўмлик занжирли экскаваторнинг завод серия рақамларини қалбакилаштириб сотиб юборганликлари оқибатида, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

×