Бухоро шаҳрида “Т.Н.” оилавий корхонаси раҳбари Ф.Г. ҳудудий тижорат банки филиалининг собиқ масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, корхонага 2019 йилда ажратилган кредит таъминоти учун гаровга қўйилган меҳмонхона биносини қайта гаровга қўйиб, сунъий равишда қиммат нархда баҳолатиб, қўшимча бино қуриш учун яна 900 млн. сўм кредит ажратилишига эришиб, банк филиалининг жами 1,3 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўтган 8 ойда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли омонатлари қолдиғи 45 фоизга ортган
Наманганда мижозларнинг пластик картасидан 440 млн. сўм ечиб олган ходим қўлга олинди
"S&P Global Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Халқ банки кредит рейтингини туширди
Марказий банк тўлов ташкилотларига янги чекловларни киритмоқда. Бу нимани англатади?
Пластик карталарни етказиб бериш хизмати: банкларимизда аҳвол қандай?