Февраль ойида Ўзбекистонда мавжуд банк карталари сони 24,8 млн.дан 22,3 млн. донага камайди. Марказий банк маълумотлари бундан дарак бермоқда.
11 та банкнинг муомаладаги банк карталари сонида камайиш кузатилган. Миқдор жиҳатдан энг кўп банк картаси «Халқ банки» да камайган – 1,56 млн. дона. Кейинги ўринда «Инфинбанк» – 286,4 мингта, учинчи ўринда эса «Капиталбанк» – қарийб 256 минг дона. Юқоридаги молия муассасаларида ҳозирда мос равишда 4,3 млн, 328,4 минг ва 492,97 минг дона банк пластик карталари мавжуд.
20 та банк карталари сонида эса ўсиш кузатилган, битта банк карталари миқдорида ўзгариш кузатилмаган. Карталари сони ўсиши бўйича етакчи «Алоқабанк» - 64,3 минг дона. Иккинчи ўринни «Ипак Йўли» - деярли 44 минг янги карта, ундан кейин эса «Агробанк» - 31,37 минг дона.
2021 йилнинг 1 март куни ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйлаб жами 22,28 млн. дона банк пластик карталари орқали нақд пулсиз тўловлар амалга ошириб келинмоқда. Энг кўп банк карталарини муомалага чиқарган банклар:
Халқ банки - 4,29 млн;
Агробанк - 3,11 млн;
Ўзмиллийбанк - 2,61 млн;
Ипотека-банк - 2,52 млн;
Ўзсаноатқурилишбанки - 1,33 млн;
Ипак Йўли банки - 1,12 млн.
Энг кам картага эга банклар: Содерот банк Тошкент (995), Ўзагроэкспортбанк (1 152), Анор банк (2 939), Тенге банк (4 228) ҳамда Мадад Инвест банк (8 347).
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон банкларининг даромадлилик кўрсаткичлари: 9 ой якунлари қандай?
Марказий банкда низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши фаолияти йўлга қўйилди
Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 17 фоизгача оширди
Банк ходимлари Қурбон Ҳайити муносабати билан неча кун дам олишади
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувдаги нутқида янграган банклар ва кредитлашга доир асосий лаҳзалар