logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий
/
Сўнгги янгиликлар
/
Халқ банки ходимларига байрам мукофот пуллари тўланмаганлиги борасида муносабат билдирди

Халқ банки ходимларига байрам мукофот пуллари тўланмаганлиги борасида муносабат билдирди

Халқ банки ходимларига байрам мукофот пуллари тўланмаганлиги борасида муносабат билдирди

9819b313eb13cd171e0df7cdcac6b5b60412

Фото: xs.uz

Телеграм каналларининг бирида “Халқ банки ходимларига байрам пули нега берилмади?”деган сарлавҳа остида пост эълон қилинди. Унда Халқ банки ходимларига Қурбон ҳайити байрами муносабати билан мукофот пули берилмагани айтилган. Мазкур ҳолат бўйича АТ "Халқ банки" Матбуот котиби Ю.Бўронов муносабат билдирди.

Муносабат матнида қуйидагилар келтирилган:

"Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан ходимларга ойлик иш ҳақи, аванс ва ҳар ойлик мукофот пуллари белгиланган тартибда, ўз вақтида тўлаб келинмоқда. 

Бундан ташқари, Янги йил, Наврўз, Мустақиллик байрамлари ва 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан байрам пуллари бериб келинади. 2020 йилги Рамазон ва Қурбон ҳайити ва жорий йилда Рамазон ҳайити байрамларида ходимлар моддий рағбатлантирилган."

Бундан ташқари, "ҳар бир ташкилот ўз ходимларини байрамларда моддий рағбатлантириш ва бошқа мукофот пулларини тўлашни ўз ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширади. Худди шундай Халқ банки ҳам" дея якунланган муносабат.

Теги xalqbank xalqbankuz yunusburonov
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй