logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистондаги давлат банклари бошқарув раислари қайси вакцина билан эмландилар?

Ўзбекистондаги банклар бошқарув раислари қайси вакцина билан эмландилар?

Ўзбекистондаги давлат банклари бошқарув раислари қайси вакцина билан эмландилар?

Bankers.uz Ўзбекистонда давлат банклари бошқарув раислари эмланганми ва қайси вакцина билан эмланган деган саволга жавоб олиш мақсадида, Марказий банк ва давлат банкларидаги расмий манбалардан маълумот олишга ҳаракат қилди.

Демак, олинган маълумотларга кўра, Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бири билан тўлиқ эмланган.
 

nLuMER15997331815942_l

Мамаризо Нурмуратов
Фото: gazeta.uz

Йирик банклардан бири - "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси Сахи Аннакличев "Спутник V" вакцинаси билан тўлиқ эмланган. Бу ҳақида банк матбуот хизмати маълум қилди.

65lxFT16260942441883_b

Сахи Аннакличев
Фото: Банк матбуот хизмати

Йирик банклардан бири - АТ "Халқ банки" бошқарув раиси Шуҳрат Атабаев ҳам Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бири билан эмланган. Бу тўғрисида маълумот банк матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

f81045b62c4e172184628e93fdca94db

Шуҳрат Атабаев
Фото: Uzreport

Яна бир йирик банк - "Ипотека банк" АТИБ бошқарув раиси Элёр Иномжонов "Moderna" вакцинасининг биринчи компоненти билан эмланган. Бу ҳақда Bankers.uz'нинг банкдаги расмий манбалари маълум қилишди.

56

Элёр Иномжонов
Фото: Банк матбуот хизмати

Шунингдек, "Туронбанк" АТБ бошқарув раиси Чори Мирзаев «ZF-UZ-VAC2001» ўзбек–хитой вакцинаси билан тўлиқ эмланганлиги маълум қилинди. 

photo_2021-05-23_09-52-40

Чори Мирзаев
Фото: Банк матбуот хизмати

"Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси Нодирбек Сайдуллаев "AstraZeneca" вакцинаси билан тўлиқ эмланганлиги маълум қилинди.

photo_2021-08-12_19-44-00

Нодирбек Сайдуллаев
Фото: asakabank.uz

"Микрокредитбанк" АТБ бошқарув раиси Ориф Бўтаев ҳам Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бири билан тўлиқ эмланган. Маълумот банкдаги расмий манбалар томонидан тақдим этилди.

VeDQlxlYyipraUBS-X2XwjD-hyh2DSug

Ориф Бўтаев
Фото: Банк матбуот хизмати

"Алоқабанк" АТБ бошқарув раиси Каммуна Ирисбекованинг ҳам Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлиги банк матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

1605013135_Kammuna Narinbayevna

Каммуна Ирисбекова
Фото: aloqabank.uz

UPD: "Агробанк" АТБ бошқарув раиси Рустам Маматқулов Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бири билан эмланган.

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ (Алишер Муратов) бошқарув раиси вакцина олиш учун қарши кўрсатмалар мавжуд бўлганлиги учун ушбу тадбирни маълум муддатдан сўнг амалга ошириши айтилди.

Шунингдек, "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқарув раиси (Алишер Мирсоатов) эмланганлиги тўғрисида маълумот олишни ҳозирчалик имкони бўлмади. 

Маълумот тариқасида: ЎзР Меҳнат кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, корхона (ташкилот) ходими профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 2 август, душанба куни ўтказилган брифингда Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши эмланганини маълум қилганди. Шунингдек, бугун ахборот манбаларида турли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг эмланганлиги борасида мақола эълон қилинганди.

Теги vaksina banklar raislar
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй