logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Таълим кредити қайси банклар томонидан берилиши маълум бўлди.

Таълим кредити қайси банклар томонидан берилиши маълум бўлди

Таълим кредити қайси банклар томонидан берилиши маълум бўлди.

Яқинда қабул қилинган янги тартиб асосида таълим кредитини ажратиш бўйича ҳозирчалик 6 та банк бош келишув имзолаган. Бундан ташқари яна 5 та банк билан келишув имзолаш жараёнлари давом этмоқда. Бу ҳақида Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев бугун Хушнудбек телеграм каналида бўлиб ўтган жонли эфирда айтиб ўтди.

Jamshid Abruev

Фото: mf.uz

Ж.Абруевнинг маълум қилишича, бугунги кунда таълим кредити ажратиш бўйича жамғарма ва қуйидаги банклар ўртасида бош келишув имзоланган: 

  • Ипотека-банк;
  • Агробанк;
  • Халқ банки;
  • Қишлоқ қурилиш банк;
  • Туронбанк;
  • Ориент Финанс банк.

Шунингдек, қуйидаги банклар билан ҳам бош келишув имзолаш ишлари олиб борилмоқда:

  • Миллийбанк;
  • ЎзСҚБ;
  • Асакабанк;
  • Ҳамкорбанк;
  • Микрокредитбанк.

Ҳозирча, жами 11 та банк томонидан таълим кредити ажратиш режалаштирилган, бироқ банклар рўйхати вазиятга қараб яна кенгайиши мумкин.

IMG_20210822_024852_024

 

Таълим кредити учун кредит шартномаси талаба ва банк ўртасида тузилади. Талабанинг яқин қариндошлари, яъни ота-онаси, ака-укаси биргаликда қарз олувчи сифатида шартномани имзолаши мумкин. Шунингдек, талабанинг яқин қариндошлари ёки ойлик-маош оладиган исталган одам кафил сифатида шартнома имзолаши мумкин.

 

Теги talim krediti
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй