logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Mastercard карталари ўртасида нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Mastercard карталари ўртасида нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Mastercard карталари ўртасида нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди

232457703_4276612062407317_4360395772150232884_n

"Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб Mastercard пластик картаси орқали бошқа банкларнинг шу турдаги карталарига нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди.

"Mastercard MoneySend" деб номланган мазкур хизмат "Mastercard Worldwide" тўлов тизимига тегишли бўлиб, у Mastercard картаси эгаларига реал вақт режимида ўзаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради.

Пул ўтказмасини бажариш учун фақатгина ушбу турдаги пластик карта эгасининг исми шарифи ҳамда карта рақамини билиш кифоя қилади.

Айни пайтда “Mastercard MoneySend” хизмати банкнинг JOYDA мобил иловасида амал қилмоқда. Бунда банк томонидан ўтказмалар карта эгасининг тасдиғидан сўнг дарҳол жўнатилади. Картага маблағ киритиш муддати эса пулни қабул қилувчи банк томонидан амалиёт сўнгида маълум қилинади.

Бошқа банкларга тегишли Mastercard орқали Ўзсаноатқурилишбанкнинг шу турдаги картасига маблағлар бир неча сонияларда келиб тушади.

“Mastercard MoneySend” хизматининг афзаллиги шундаки, мижоз ўтказилган банк филиалига ташриф буюрмасдан бутун дунё бўйлаб исталган Mastercard картасини тўлдириши мумкин.

Фойдаланувчилар батафсил маълумотни sqbsupport телеграм манзили орқали ёки 71 200 4343 рақами орқали олишлари мумкин.
 

Теги uzsanoatqurilishbank mastercard
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй