logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзсаноатқурилишбанк турк университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади

Ўзсаноатқурилишбанк турк университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади

Ўзсаноатқурилишбанк турк университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади

O'zSQB-Maltepe

Фото: Узрепорт

21 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев ҳамда Туркиянинг Малтепе университети ректори, доктор Шахин Карасар ўртасида меморандум имзоланди.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан «O‘zqurilishmaterialLITI» илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази билан биргаликда етакчи хорижий олийгоҳларини жалб қилган ҳолда, қурилиш материаллари соҳаси учун малакали ва зарур кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилмоқда.

Шу мақсадда Банк вакилларидан иборат делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб, Малтепе университети мутасаддилари билан ўзаро музокаралар олиб борди. 

Учрашув натижаларига кўра, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ номидан – Банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев, Туркиянинг Малтепе университети (“MALTEPE UNIVERSITY” – MAU) номидан – олийгоҳ ректори, доктор Шахин Карасар ўртасида меморандум имзоланди.

Меморандумга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон Республикасида MAU филиалини очиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, мамлакатимизда қурилиш секторини ривожлантириш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга келишиб олдилар.

Банк томонидан эса талабаларга нисбатан амалий машғулотлар ва тадқиқотлар ўтказиш учун университет филиалида илмий лаборатория очиш ишлари амалга оширилади.

Маълумот учун. Малтепе университети – MAU хусусий олий таълим муассасаси бўлиб, у 1997 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Истанбул таълим фонди” томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу олийгоҳда таълимнинг барча йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.

 

Теги hamkorlik Sanoatqurilishbank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй