Компаниянинг вакансиялар ва иш изловчилар учун махсус сайт (hh.uz) даги вакансия тўғрисидаги эълонларига кўра, у банк тизимида иш тажрибасига эга бўлган ҳуқуқшунос, ғазначилик бўйича мутахассис ҳамда банк сектори бўйича риск менежер изламоқда. Лавозимлар учун таклиф этилаётган иш ҳақи миқдори ҳам бир мунча жозибадор. Хусусан:
Банк тизимида иш тажрибасига эга бўлган ҳуқуқшунос лавозимига номзодлар учун 20 миллион сўмгача ойлик иш ҳақи таклиф қилинмоқда. Талаблар қаторида номзоднинг иш тажрибаси 6 йилдан кам бўлмаслиги, иш вақти тўлиқ бандлик асосида ташкил қилиниши кўрсатилган.
Ғазначилик амалиётлари бўйича аналитик лавозимига таклиф қилинаётган ойлик иш ҳақи 15 миллион сўмгача эканлиги айтилмоқда. Номзодга талаблар сифатида 3-6 йиллик иш тажрибаси ва тўлиқ бандлик асосида ишлаш лозимлиги айтилган.
Банк сектори бўйича риск менежер лавозимига таклиф қилинаётган иш ҳақи 18 миллион сўмгача эканлиги маълум қилинган. Ушбу лавозимга ҳам 3-6 йиллик иш тажрибаси ҳамда тўлиқ бандлик талаблари келтирилган.
Вакансия ва ишга жойлашиш шартлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни 78 148 30 00 телефон рақами орқали олиш, резюмеларни dilorom.ergasheva@uzmrc.uz электрон почта манзилига жўнатиш мумкин.
Маълумот тариқасида: “Ўзбекистон потекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чоратадбирлар тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 868-сон "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" акциядорлик жамиятининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори асосан ташкил этилган. Компания акциядорлари - Молия вазирлиги (25 фоиз) ҳамда 12 та тижорат банки (75 фоиз) ҳисобланади.