logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Uzcard ислом банкчилиги бўйича конференция ўтказмоқда

Uzcard ислом банкчилиги бўйича конференсия ўтказмоқда

Uzcard ислом банкчилиги бўйича конференция ўтказмоқда

islamic-transform1x1-4123213213

Фото: Uzcard матбуот хизмати

2021 йил 17 август куни Тошкент вақти билан 10:00 да (GMT+5) Uzcard Fintech Accelerator Лондонда жойлашган молиявий гуруҳ FINEXTRA билан биргаликда "Ислом банкининг рақамли трансформациясига йўл" халқаро конференциясини ўтказади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Анжуман давомида халқаро мутахассислар қуйидаги мавзуларни муҳокама қиладилар:

  1. Бозорнинг умумий тавсифи ва регулятор, банклар ҳамда сотувчилар томонидан зарур ҳаракатлар;
  2. Бошқаларнинг тажрибасини ўрганиш: бошқа юрисдикциялар ва мамлакатларнинг энг яхши тажрибаларини намойиш этиш;
  3. Қўшни давлатларга нисбатан Ўзбекистонда ислом банкининг ривожланиши;
  4. Амалиёт: Ўзбекистондаги ислом банки учун тез ва самарали рақамлаштириш амалиёти.

Маърузачилар орасида бизнеснинг турли соҳаларида маҳаллий ва халқаро экспертлар бор:

  • Фаррух Зияев, Uzcard бош директори;
  • Наргиз Дўстматова, Finextra ширкати директори;
  • Зубайир Мўғул (Zubair Mughal), Al Huda компанияси бош директори;
  • Кайзер Насим (Kaiser Naseem), мутахассис ва "Халқ банки" Кузатув кенгаши аъзоси;
  • Холид Шукрий (Khalid Shoukry), Finastra компанияси бош мутахассиси ва консултанти;
  • Ориф Саид (Arif Sayeed), "Халқ банки" трансформацияси бўйича маслаҳатчи.

Конференция 17 август куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да (GMT+ 5) гибрид форматда (офлайн ва live-youtube) Uzcard Fintech Accelerator платформасида бўлиб ўтади.

Иштирок этиш бепул. Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://forms.gle/ijEud1pidvN5MkQu8

Теги uzcard islombankchiligi finextra
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй