logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Туронбанк хориждаги ўзбекистонликлар ва юртдошларимиз учун қулай ечимлар ва ютуқли акцияларни тақдим этмоқда

Туронбанк хориждаги ўзбекистонликлар ва юртдошларимиз учун қулай ечимлар ва ютуқли акцияларни тақдим этмоқда

Туронбанк хориждаги ўзбекистонликлар ва юртдошларимиз учун қулай ечимлар ва ютуқли акцияларни тақдим этмоқда

turonbank1

"Туронбанк" АТБ Western Union пул ўтказмалари тизими билан ҳамкорликда совринли акция ўтказмоқда. Акцияда иштирок этиш учун жорий йилнинг 31 августига қадар Western Union орқали энг камида 200 АҚШ доллари ва ундан юқори маблағни икки маротаба Ўзбекистондан хорижга юбориш керак бўлади. 

3 сентябр куни эса тасодифий танлов асосида random.org сайти орқали танланган 28 нафар омадли қатнашчиларга 50, 250 ва 500 АҚШ доллари тенглигидаги махсус сертификатлар топширилади.

Халқаро пул ўтказмаларини Туронбанкнинг барча филиал ва банк хизматлари офисларида амалга ошириш мумкин. 

Туронбанк, шунингдек, Россияда меҳнат қилувчи ватандошларимиз учун ҳам ажойиб маҳсулот тақдим этади. Бу - Россиянинг "МИР" тўлов тизими ҳамда Uzcard тизими ҳамкорлигидаги кобейжинг картасидир. Бунда, Uzcard карталаридан МИР карталарига пул ўтказилганида конвертация автоматик тарзда амалга ошади.

МИР кобейжинг картасини очиш учун Туронбанкнинг исталган филиалига паспорт билан келиш кифоя!

Батафсил маълумотни Туронбанкнинг 1220 қисқа рақамидан олиш мумкин.

Теги kobeyjing Turonbank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй