logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Туронбанк банкоматини бузиб очишга ҳаракат қилингани борасида муносабат билдирди

Туронбанк банкоматини бузиб очишга ҳаракат қилингани борасида муносабат билдирди

Туронбанк банкоматини бузиб очишга ҳаракат қилингани борасида муносабат билдирди

Жорий йилнинг 8 август куни тунги соат 01:00 да Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган “Туронбанк” АТБга тегишли банкомат ноъмалум шахс томонидан бузиб очишга ҳаракат қилинган. Туронбанк матбуот котибининг телеграм каналида ушбу ҳодиса юзасидан расмий муносабат эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур банкоматга ўрнатилган ускуналар томонидан "ташвиш хабари" жўнатилгандан сўнг, Миллий гвардиянинг тезкор гуруҳи ходимлари ушбу шахсни воқеа жойида — банкоматни махсус темир воситалар ёрдамида бузишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олганлар. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида хабар берилган.

4cd47a55cd74dffad8e9c3042a4f54a5

Фото: milliygvardiya.uz

"Барча банкларнинг банкоматлари ва инфокиоск қурилмалари мижозларга хизмат кўрсатиш, шу орқали уларнинг оғирини енгил қилиш учун ўрнатилади. Бироқ, шуни афсус билан тан олиш жоизки, айрим нопок ниятдаги шахслар томонидан банкомат қурилмаларини, айниқса, банкдан ташқарида ва олис ҳудудларда жойлашган банкоматларни бузишга ҳаракат қилиш ҳолатлари учрамоқда. Ушбу шахслар банкоматлар тегишли ташвишгоҳ қурилмалари, шунингдек видеокузатув камералари билан жиҳозланганлигини билмасликлари шу каби "хунук" ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Натижада, банкомат қурилмалари ҳам жиддий зарар кўрмоқда.

"Туронбанк" АТБ ушбу ҳаракатларни қаттиқ қоралайди ва фуқароларимиздан шубҳали ҳолатлар тўғрисида милиция органларига хабар беришга чақиради!" дейилган расмий муносабатда.

Теги turonbank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй