Фото: Президент матбуот хизмати
Август ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат тадбиркорлари ва инвесторлари билан очиқ мулоқот ўтказади. Тадбирда бизнес вакиллари билан уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммолар муҳокама этилади ва ҳал қилинади, шунингдек, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар кўриб чиқилади.
Очиқ мулоқот муносабати билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги келиб тушаётган мурожаатларни кунлик таҳлил қилиб бормоқда. 26 июль ҳолатига кўра, энг кўп мурожаат бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялар бўйича келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 44 фоизи ёки 5 015 та мурожаатнинг 2 203 таси йуқоридаги йўналишга оид бўлмоқда.
Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Тажрибадан маълумки, ҳар қанақа лойиҳани амалга оширилиш жараёнида унинг молиялаштириш манбаси асосий масалалардан бири бўлади. Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришнинг энг маъқул йўлларидан бири тижорат банклари кредитлари ҳисобланади. Шу томондан қаралса, мурожаатларнинг катта қисми банк соҳасига оид эканлиги табиий!
Қолган мурожаатлар статистикаси билан қуйидаг танишишингиз мумкин:
Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги