logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Аҳоли учун банклардаги омонатларнинг юқори фоиз ставкаларини ва ўзгариш динамикасини кузатиб бориш имконияти яратилди

Аҳоли учун банклардаги омонатларнинг юқори фоиз ставкаларини ва ўзгариш динамикасини кузатиб бориш имконияти яратилди

Аҳоли учун банклардаги омонатларнинг юқори фоиз ставкаларини ва ўзгариш динамикасини кузатиб бориш имконияти яратилди

markaziy_bank_1122
фото: gazeta.uz

Аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда, барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп бўлган, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинди.

Алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.

Шу асосда, банк тизими бўйича жалб қилинган жами аҳоли омонатларининг асосий қисмини (55%) ташкил этувчи 10 та тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари мониторинги амалга оширилди.

Мониторинг натижаларига кўра, ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21 фоизни ташкил қилди.

Теги centralbankuz
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй