logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тенгебанк ёш мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда

Тенгебанк ёш мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда

Тенгебанк ёш мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда

Tengebank

Фото: Tenge Bank

"Тенгебанк" АТБ бир қанча йўналишларда ёш мутахассисларни, хусусан 4 босқич талабаларини ишга таклиф қилмоқда. 

Банк матбуот хизматининг ёзишича, банкда қуйидаги йўналишларда ишлайдиган мутахассисларга талаб бор:

  1. Банк секторини ўрганиш ва бизнес жараёнлари билан танишиш;
  2. Чакана бизнес йўналишидаги мижозларга хизмат кўрсатиш;
  3. Чакана хизматлар ва банк маҳсулотларини сотиш ҳамда харидорларни жалб қилиш.

Банк томонидан қўйилаётган талаблар:

  • Маълумот: олий иқтисодий (банк иши, молия ёки математика йўналишларида тугалланмаган олий бўлиши ҳам мумкин);
  • Аъло даражадаги мантиқий фикрлаш (тест синовлари орқали текширилади);
  • Рус ва ўзбек тилларини билиш.

Молия ташкилоти томонидан

  • Душанбадан жумага қадар соат 9:00 дан 18:00 га қадар бўлган иш жадвали;
  • Барқарор иш ҳақи (амалиётни муваффақиятли тугаллагандан кейин);
  • Иш жараёнидаги корпоратив таълим ва тренинглар;
  • Банкда ривожланиш учун ажойиб имкониятлар;
  • Молиявий саводхонликни ўрганиш, турли савдо нуқталарида ишлаш, ривожланиш дастурларида иштирок этиш, малака ошириш;
  • Аҳил жамоа;
  • Иш натижасига кўра ойлик рағбатлантириш (KPI);
  • Амалиётни тажрибали банк мутахассислари қўлида ўташ имконияти ваъда қилинмоқда.

Қизиққан бўлажак банк ходимлари ўзлари тўғрисидаги маълумотномани (CV) ни hr@tengebank.uz манзилига юборишлари мумкин. 

Хабарда бўш иш ўринлари сони ҳамда талабгорлар учун ойлик маош миқдори очиқланмаган.

Теги vakansiya Tengebank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй