logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Телеграм орқали фуқароларнинг пластик карталаридаги пулни ўзлаштириб келган шахслар қўлга олинди

Телеграм орқали фуқароларнинг пластик карталаридаги пулни ўзлаштириб келган шахслар қўлга олинди

Телеграм орқали фуқароларнинг пластик карталаридаги пулни ўзлаштириб келган шахслар қўлга олинди

Telegram

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан «Телеграм»да UNIVERSAL KREDIT номли сохта гуруҳ очиб, фуқароларнинг банк карталаридаги маблағларини ўзлаштириб келган шахс қўлга олинди.

Аниқланишича, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. (1997 й.т., муқаддам судланган) ўз гуруҳида 15 дақиқа ичида фуқароларга микроқарз берилиши ҳақидаги эълонни жойлаштириб келган.

Шу йўл билан у фуқароларнинг шахсига оид маълумотларини ноқонуний равишда эгаллаган ва республика бўйлаб 10 дан зиёд фуқароларнинг банк пластик карталаридаги 13 млн сўмга яқин маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Унга нисбатан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ҳам ўхшаш вазият юз берган. 9 июль куни тумандаги "Шўрқишлоқ" МФЙ ҳудудида яшовчи К.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс ўзига тегишли бўлган банк томонидан берилган пластик картасига телеграм орқали телеграм тармоғидаги гуппага обуначи қўшиш мақсадида пул тушириб бераман деб, 250.000 сўм пулини ечиб олганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБнинг эслатишича, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Теги kiberfiribgarlik Telegram
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй