logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/TBC Bank устав капиталини қўшимча 42,24 млрд. сўмга кўпайтирди

TBC Bank устав капиталини қўшимча 42,24 млрд. сўмга кўпайтирди

TBC Bank устав капиталини қўшимча 42,24 млрд. сўмга кўпайтирди

155U1q4WLTUhg6NNZXDM9zucGnQKMoVB

Фото: Spot

"TBC Bank" АТБнинг 12 июлдаги 42,24 млрд. сўмлик қўшимча оддий акциялар чиқариш тўғрисидаги қарори 30 июль куни давлат рўйхатидан ўтказилди

Ҳар бир донаси номинал 1000 сўм қиймат билан чиқарилган акциялар ёпиқ обуна бўлиш йўли билан жойлаштирилган. Акцияларни сотиб олган ташкилот банкнинг ягона акциядори — "TBC Bank Group Plc" Британия ширкати ҳисобланади. Акциялар учун тўлов миллий валюта – сўмда, акциянинг номинал қийматидан паст бўлмаган бозор қийматида қилинади.

TBC Bank ўтган молия йилини зарар билан якунлаган рақамли банк саналади. Банкнинг бизнес моделида дастлабки йилларда фойда олиш кўзда тутилмаган. 2020 йил охирига кўра зарар миқдори 22,5 млрд. сўм бўлган бўлса, оператив маълумотларга кўра, 2021 йил 1-ярим йиллик якунларига кўра банкнинг зарари 42,0 млрд. сўмни ташкил қилган.

 

Теги TBC Bank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй