logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Нега айрим банкларда хизмат кўрсатиш учун ҳали ҳам СТИР рақам сўралмоқда

Нега айрим банкларда хизмат кўрсатиш учун ҳали ҳам СТИР рақам сўралмоқда

Нега айрим банкларда хизмат кўрсатиш учун ҳали ҳам СТИР рақам сўралмоқда

1025904793

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6191 сонли фармонига биноан 2021 йил 1 июндан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан бир қатор ҳужжатларни, жумладан, СТИР (русчада ИНН бўлади — таҳр.) талаб қилиш бекор қилинган. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бир қатор хизматлар, шу жумладан банк хизматларини кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор бўлиши белгиланди. Бироқ, ҳамма банклар ҳам ушбу фармонга тўлиқ амал қилишмаяпти. Суриштирувларимизга кўра, Ўзбекистондаги аксарият банклар жисмоний шахсларга кредит беришда ҳанузгача СТИР талаб қилмоқдалар.

Халқ банки матбуот котиби ушбу масала бўйича тушган шикоят юзасидан муносабат билдирди. Муносабатда айтилишича, ўзбек банкларида СТИР талаб қилиш амалиёти Ўзбекистон банк-молия секторида фойдаланиб келинаётган эскирган дастурий таъминот тизимлари билан боғлиқ бўлиб, улар ҳанузгача янгиланмаган.

Мижозлардан СТИР сўраётган бошқа банклар ҳам бу масалага аниқлик киритишса яхши бўларди! Банк дастури қачон янгиланади, банкда қачондан ПФ-6191 сонли фармонда кўзда тутилган "бюрократик тўсиқлар" олиб ташланади?

 

Теги STIR bank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй