logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Олий ўқув юртларида таҳсил олувчиларга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади

Олий ўқув юртларида таҳсил олувчиларга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади

Олий ўқув юртларида таҳсил олувчиларга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади

Tp9fn_wPqQuMShDtLYZtTwRsTDAqRrrK

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорни имзолади.

Ушбу қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан барча олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт тўлов асосида таҳсил олиш учун кредит ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

Унга кўра, тижорат банклари Марказий банкнинг асосий ставкаси (14%)да таълим кредити ажратади. Ресурс Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилади. 

Талаба кредитни ўқишни расман тамомлагач, еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтаради.

Кредитни расмийлаштиришда талабанинг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари биргаликдаги қарз олувчи сифатида қатнашишишга рухсат берилади. 

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан кредит учун гаров ва кафиллик талаб қилинмайди.

Таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси тузилади (юридик шахс бўлмаган). Жамғармага 2021 йилда камида 1 трлн сўм, кейинги йиллардан ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағ ажратилиши белгиланган.

Жамғарма тижорат банкларига Марказий банк асосий ставкасидан 4% бандга паст бўлган ставкада ресурслар ажратади. Шунингдек асосиий ставка пасайса, кредит ва ресурс ставкаси ҳам пасайиши, агар ошса, ўзгаришсиз қолиши кўзда тутилган.

 

Теги prezidetqarori talimkrediti
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй