logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банк тизимининг бир нечта раҳбар ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотландилар

Банк тизимининг бир нечта раҳбар ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотландилар

Банк тизимининг бир нечта раҳбар ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотландилар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди. Фармонга кўра, мукофотланганлар қаторида банк тизимининг бир нечта раҳбар ходимлари ҳам бор.

Хусусан:

 «Дўстлик» ордени билан

  • Жалилов Рахматали Камбарович - «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг маслаҳатчиси;
  • Хамидов Бахтияр Султанович - Ўзбекистон банклар ассоциацияси бош директори.

 «Содиқ хизматлари учун» медали билан

  • Маматкулов Рустам Уктамович - «Агробанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси;
  • Мирзаев Чори Садибакoсович - «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси;
  • Фазилова Зулфия Валжановна - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки молиявий назорат хизмати бошлиғи ўринбосари.

 «Шуҳрат» медали билан

  • Машарипов Шоназар Жуманазарович - «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг кредит қарздорликлари билан ишлаш департаменти директори;
  • Насретдинова Насиба Иркиновна - «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари;
  • Рашидова Гулзода Атахановна - Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари;
  • Ниязова Хилола Акрамовна - «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг корпоратив муносабатлар бошқармаси бўлим бошлиғи тақдирландилар.
     
Теги davlat mukofotlari
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй