logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Сардор Умурзаков: Марказий банк ҳукуматдан нафақат қоғозда, балки амалда ҳам мустақил

Сардор Умурзаков: Марказий банк ҳукуматдан нафақат қоғозда, балки амалда ҳам мустақил

Сардор Умурзаков: Марказий банк ҳукуматдан нафақат қоғозда, балки амалда ҳам мустақил

Айни кунларда давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарлик кўрилмоқда. Тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш штаби раҳбари Сардор Умурзаковнинг сўзларига кўра, тадбиркорлар мурожаатларининг 80 фоизидан ортиғи қаноатлантириб бўлинган.

pmSQQMdmLr6lIS2OuVW76iLmmqM9jHwZ

Фото: kun.uz

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан, Президент билан тадбиркорларнинг кутилаётган учрашувига тадбиркорлар томонидан тушаётган саволларнинг асосий қисми кредитлаш билан боғлиқлиги, хусусан миллий валютадаги кредитлар фоизларининг юқори эканлиги борасида мурожаатлар кўплигига муносабат билдирган. 

"Кўпроқ тадбиркорларни нима қийнаяпти? Миллий валютада олинаётган кредитларни фоизини юқорилиги. Лекин бу ерда иккита ҳар хил нарса ҳақида гапириш керак — кредитларнинг якуний фоизи бор ва сиз айтганингиздек Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси бор. Тадбиркорларни эътирозига сабаб бўлаётган нарса — шу ставка (14 фоиз - таҳр.) билан кредитлар ставкаларининг орасидаги фарқ жуда катта. Мана шу масалага биз эътибор қаратишимиз керак, албатта. Бизнинг штабимизда Марказий банк вакиллари, Марказий банк раиси ўринбосари ишлашяпти ҳозир бу масала бўйича", деб таъкидлаган С.Умурзаков

Сўзида давом этар экан, Бош вазир ўринбосари, бу масалада Марказий банкка босим бўлишини ҳам айтиб ўтган. Лекин шу билан бирга, Марказий банк қарорлар қабул қилишда мустақил эканлигини таъкидлаган. "Марказий банк бизда нафақат қоғозда, нафақат Конситутицияга асосан, балки амалдаям мустақил, ҳозир! Ҳеч қачон у ҳукуматни айтганини қимайди. Айрим пайтлари афсус дегим келади, лекин бу ҳақиқат!"- деган С.Умурзаков.

pU9BX2UUSzTzOkiMjvDQcECorvCRRW4M

Фото: kun.uz

Шу билан бирга, масалага изоҳ берар экан, бу ўринда Марказий банкнинг иши ҳам осон эмаслиги, унда бир бирига қарама қарши иккита вазифа - бир томондан нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, инфляцияни "ушлаш" кераклиги, иккинчи томондан қайта молиялаш ставкасини кескин туширса ва бу иқтисодий жараёнларга ҳам таъсир қилиши мумкинлигига урғу берилган. "Бу иккаласини мувозанатини сақлаб фаолият юритиш керак" - дея таъкидлаб ўтган Бош вазир ўринбосари.

Cуҳбатнинг тўлиқ видеосини қуйидаги видеода кўриш мумкин:

 

Теги kreditlar Sardor Umrzoqov
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй