logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди

Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди

Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди

Бугун - 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Бугунги кунга қадар тадбиркорлардан 13 минг 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган. Бу борада тузилган республика штаби аъзолари уларни бирма-бир ўрганиб, ҳар куни муҳокама қилиб бормоқда. Тадбиркорлар кўтарган 12 мингдан зиёд шахсий масалаларнинг ярмидан кўпи ҳозирги кунгача ҳал этилган.

be616286-9206-8812-1747-f3e39fc208a5_lists_slider_4536

Фото: president.uz

Жорий йилнинг етти ойида ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ўсиб, 92 триллион сўмни ташкил қилгани таъкидланди. Шунга қарамай, тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкалари ва муддати қисқалиги тадбиркорлар учун энг долзарб масала экани аён бўлмоқда. Мурожаатларнинг 42 фоизи шу соҳага оид эканлиги таъкидланди.

Президент иқтисодиётга узоқ муддатли ресурсларни олиб келиш, долларлашув даражасини камайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, йиғилишда иккинчи долзарб масала сифатида ер ва бино ажратиш билан боғлиқ масалалар, бундан ташқари солиқ ва божхона соҳалари, имтиёз ва преференциялардан фойдаланишга оид масалалар ҳам муҳокама этилган.

Давлат раҳбари ҳар бир мурожаатни алоҳида назоратга олиб, уларга тўлиқ ечим топиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берган.

Теги prezident yigilish
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй