logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий
/
Сўнгги янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорациясининг Глобал савдони молиялаштириш дастурига қўшилди
Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорациясининг Глобал савдони молиялаштириш дастурига қўшилди

Банк матбуот хизматининг хабар беришича, Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Ўзсаноатқурилишбанкка мамлакат иқтисодиётини COVID-19 пандемияси таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш билан маҳаллий экспортёр ва импортёрларни қўллаб-қувватлаш учун 20 млн. АҚШ доллари миқдорида савдони молиялаштириш линиясини тақдим этмоқда.

Бухорода йўлтўсарлик қилган аёлларнинг 4 нафари маъмурий қамоқ билан жазоланиб, салкам 15 млн сўмдан жаримага тортилди
Бухорода йўлтўсарлик қилган аёлларнинг 4 нафари маъмурий қамоқ билан жазоланиб, салкам 15 млн сўмдан жаримага тортилди
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида кредит ололмагани боис автомобиль йўлини тўсган аёлларнинг тўрт нафари маъмурий қамоқ жазосини олиб, салкам 15 миллион сўмдан жаримага тортилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди...
Tengebank мижозлар йўлини рақамлаштиришни TUNE Consulting билан амалга оширишни бошлаганини маълум қилди
Tengebank мижозлар йўлини рақамлаштиришни TUNE Consulting билан амалга оширишни бошлаганини маълум қилди

TUNE Consulting компанияси банклар доирасида консалтинг «бутиги» сифатида танилган. Компания мижозлар ўртасида бир нечта "машҳур" иловалар — "Apelsin", "Milliy", "Joyda", "Ipak Yuli Mobile", "Infin Mobile", "Quant", "MultyPay KDB"ларнинг яратилишида ва қўллаб-қувватланишида фаол иштирок этганлиги маълум.

Ўзбекистонда ипотека қимматли қоғозлари эмиссия қилинади. Бу нимани англатади?
Ўзбекистонда ипотека қимматли қоғозлари эмиссия қилинади. Бу нимани англатади?

2021 йил ноябрь ойигача Ўзбекистонда ипотека қимматли қоғозлари эмиссия қилиш имкониятини берувчи қонун лойиҳаси тайёрланади. 

Ипотека қимматли қоғозлари (Mortgage-backed securities - MBS) уй ёки бошқа кўчмас мулк учун берилган кредит билан таъминланган облигациялар. Бундай турдаги қимматли қоғозлар, одатда, ўхшаш шартлар ва хусусиятларга эга бўлган ипотека кредитларнинг бир нечтасини бирлаштирганда яратилади.

Ғиждувонда бир гуруҳ аёллар кредит сабабли йўлни тўсиб қўйди
Ғиждувонда бир гуруҳ аёллар кредит сабабли йўлни тўсиб қўйди

Маълумотларга кўра, 15 июль куни М-37 автомагистралининг Ғиждувон туманидан ўтган қисмида содир бўлган ҳодисада 15 нафардан зиёд аёл иштирок этган. Қарздорлиги бўла туриб, яна банкдан йирик миқдорда кредит сўраган ва рад жавобини олган шахс ўзи ва ўзига таниш бўлган аёллар билан катта магистрал йўлни тўсиб чиққан. 

2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди
2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди

Миллий стратегиянинг бош мақсади аҳолининг барча қатламлари ва кичик бизнес субъектлари учун арзон ва юқори сифатли молиявий маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган динамик, инновацион ва инклюзив молия тизимини яратишдан иборат.

1 2 3 4 5 6 17 Keyingi
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй