logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий
/
Сўнгги янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Ҳокимликлар айрим фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафиллик беради
Ҳокимликлар айрим фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафиллик беради

«Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартиби жорий қилинади. 

Ўзбекистонда киберфирибгарлик янада кўпаймоқда. Алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш керак
Ўзбекистонда киберфирибгарлик янада кўпаймоқда. Алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш керак

Охирги пайтларда OLX орқали ёки Телеграм орқали фуқароларнинг банк карталаридан пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кўпаймоқда. Бундай ҳолатга блогер Шаҳноза Соатова ҳам дуч келибди. Киберфирибгарлик қурбони бўлмаслик учун нималарга эътибор қаратиш керак, қандай маълумотларни бегонага бермаслик керак. Бу ҳақда қуйидаги мақоламизда ўқишингиз мумкин.

Телеграм орқали фуқароларнинг пластик карталаридаги пулни ўзлаштириб келган шахслар қўлга олинди
Телеграм орқали фуқароларнинг пластик карталаридаги пулни ўзлаштириб келган шахслар қўлга олинди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан «Телеграм»да UNIVERSAL KREDIT номли сохта гуруҳ очиб, фуқароларнинг банк карталаридаги маблағларини ўзлаштириб келган шахс қўлга олинди.

Аниқланишича, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. (1997 й.т., муқаддам судланган) ўз гуруҳида 15 дақиқа ичида фуқароларга микроқарз берилиши ҳақидаги эълонни жойлаштириб келган.

Туронбанк хориждаги ўзбекистонликлар ва юртдошларимиз учун қулай ечимлар ва ютуқли акцияларни тақдим этмоқда
Туронбанк хориждаги ўзбекистонликлар ва юртдошларимиз учун қулай ечимлар ва ютуқли акцияларни тақдим этмоқда

"Туронбанк" АТБ хориждан пул қабул қилувчилар (ёки хорижга пул жўнатувчилар) учун Western Union пул ўтказмалари тизими билан ҳамкорликда совринли акция ўтказмоқда. Акцияда иштирок этиш учун жорий йилнинг 31 августига қадар Western Union орқали энг камида 200 АҚШ доллари ва ундан юқори маблағни икки маротаба Ўзбекистондан хорижга юбориш керак бўлади. 

Марказий банк ярим йиллик якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускунлар статистикасини эълон қилди
Марказий банк ярим йиллик якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускунлар статистикасини эълон қилди

Марказий банк 2021 йил 1 июль ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиоскларга оид статистикани тақдим этди. Унга кўра, жорий йил 1 июль ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари сони 23 миллион 725 минг 483 донани ташкил этмоқда. Статистикада, Марказий банк бу сафар ҳам банкоматлар ва инфокиосклар сонини бирга тақдим этган.

HUMO тўлов тизимида узилишлар кузатилмоқда
HUMO тўлов тизимида узилишлар кузатилмоқда
Ўзбекистонлик мобил иловалар фойдаланувчилари иловаларга бириктирилган HUMO тўлов тизими карталарининг балансини кўриш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Компания вакиллари носозликлар тез орада бартараф этилишини таъкидлашган.
Халқ банки ходимларига байрам мукофот пуллари тўланмаганлиги борасида муносабат билдирди
Халқ банки ходимларига байрам мукофот пуллари тўланмаганлиги борасида муносабат билдирди
Телеграм каналларининг бирида “Халқ банки ходимларига байрам пули нега берилмади?” деган сарлавҳа остида пост эълон қилинди. Унда Халқ банки ходимларига Қурбон ҳайити байрами муносабати билан мукофот пули берилмагани айтилган. Мазкур ҳолат бўйича АТ "Халқ банки" Матбуот котиби муносабат билдирди.
Асакабанк Бухоро вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди
Асакабанк Бухоро вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди

“Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий сайтида эълон қилинган “Бухорода банк тизими собиқ мансабдор шахслари кредит маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланди” сарлавҳаси остидаги хабар, шунингдек мазкур хабарга ҳавола қилинган ҳолда эълон қилинаётган турли хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Шуҳрат Атабаев Халқ банки Бошқаруви Раиси этиб тайинланди
Шуҳрат Атабаев Халқ банки Бошқаруви Раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Холдарович Атабаев акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раиси этиб тайинланди...
Бухорода банк тизими мансабдор шахслари кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирганлиги айтилмоқда
Бухорода банк тизими мансабдор шахслари кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирганлиги айтилмоқда
Бухорода Асакабанкнинг собиқ ходимлари “Осиё тараққиёт банки” маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини сохта ҳужжатлар асосида фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга уринишган.
1 2 3 4 5 6 17 Keyingi
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй