logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Ориент Финанс" банкнинг 53 млрд. сўмлик акциялари эгалари кимлиги маълум бўлди

"Ориент Финанс" банкнинг 53 млрд. сўмлик акциялари эгалари кимлиги маълум бўлди

"Ориент Финанс" банкнинг 53 млрд. сўмлик акциялари эгалари кимлиги маълум бўлди

OFB Spot

Фото: Spot

27 июль куни «Тошкент» республика фонд биржасида "Ориент Финанс" банкнинг умумий қиймати 53 млрд. сўм бўлган 614,8 млн. дона оддий акцияси сотилгани ҳақида хабар берган эдик.

Биржа маълумотларига кўра, ушбу акцияларни Сакен Полатов ҳамда Пайзуллажон Мирзаевлар сотиб олишган. Энди акциядорларнинг ҳар бири банкда 22,49 фоиздан улушга эга бўлмоқда.

27 июль куни "Ориент Финанс" банкнинг номинал қиймати 1250 сўмдан бўлган оддий акциялари 573,95 сўмдан ёки ўз номинал қийматидан 2 баравар арзонга сотилгани ҳақида хабар берилган эди.

Очиқланадиган маълумотларга кўра, Полатов Сакен Джетыбаевич бир қатор компанияларнинг акциядори ҳисобланади. 4,7 млн. доллар устав капиталга эга "Metal Invent" МЧЖ, 19,1 млн. доллар устав капиталга эга "Universal Logistics Services" МЧЖ, 83,2 млрд. сўм устав капиталга эга "Steal Special Decor" МЧЖ, $84 млн. устав капиталга эга "Mall Estate" МЧЖ, 20,8 млн. сўм устав капиталга эга "Shop Expert" МЧЖлар шулар жумласидандир.

Мирзаев Пайзуллажон Рахматуллаевич ҳам қатор компанияларда ўз улушига эга. Улардан айримлари "Orient Group" билан боғлиқ. 1,25 млрд. сўм устав капиталига эга "Alfi Denim" МЧЖ, 110,68 млрд. сўм устав капиталга эга "Darvoza Savdo" МЧЖ (Тошкентдаги "Самарқанд дарвоза" савдо маркази ва "Макро" савдо тармоғига эгалик қилади - таҳр.), 37,69 млрд. сўм устав капиталга эга "Orient Group Management", $84 млн. устав капиталга эга "Mall Estate" МЧЖ Мирзаев улушга эга компанияларга сирасига киради.

Эслатиб ўтамиз, "Ориент Финанс" банк Ўзбекистондаги барқарор молиявий ҳолатга эга хусусий банклардан ҳисобланади, оператив маълумотларга кўра, банк 2021 йил 1-ярим йилликни 127,4 млрд. сўм соф фойда билан якунлаб, соф фойда миқдори бўйича Ўзбекистон банклари орасида 10-ўринни эгаллаган.

Банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари таркиби билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Теги birja Orient Finans bank OFB
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй