logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Ориент Финанс" банкнинг 53,0 млрд. сўмлик акциялари номинал қийматидан икки баравар арзонга сотилди

"Ориент Финанс" банкнинг 53,0 млрд. сўмлик акциялари номинал қийматидан икки баравар арзонга сотилди

"Ориент Финанс" банкнинг 53,0 млрд. сўмлик акциялари номинал қийматидан икки баравар арзонга сотилди

OFB

"Ориент Финанс" банк бош офиси биноси. Фото: kun.uz

Бугун, 27 июль куни «Тошкент» республика фонд биржасида энг қиммат нархга тузилган битим "Ориент Финанс" банк акциялари билан тузилган иккита битим бўлди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар бермоқда.

Иккала битимнинг умумий нархи 53,0 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Ушбу миқдор банк устав капитали (769 млрд. сўм) нинг 6,89 фоизи, банк бозор капитализацияси (353 млрд. сўм) нинг 15,01 фоизига тенг.

Номинал қиймати 1250 сўмдан бўлган ҳар бир дона оддий акцияси 573,95 сўмдан сотилган. Акциянинг реал баҳоси унинг номинал баҳосининг 45,9% ини ташкил қилади. Жами 614 815 046 дона акция сотилган.

OFB 27 iyul

Фото: Скриншот / uzse.uz

27 июль кундаги кунлик тузилган битимлар ҳажми бўйича топ-10 га кирадиган битимлар орасида Ҳамкорбанк (25,1 млн. сўмлик), Ўзсаноатқурилишбанк (жами 13,5 млн. сўмлик) акциялари билан тузилган битимлар ҳам бор.

Биржа сайтида "Ориент Финанс" банк акцияларини ким сотиб олгани кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Ориент Финанс" банк 2021 йилнинг I чорагини 127,4 млрд. сўм соф фойда билан якунлаб, энг кўп фойда олган банклар рўйхатида 10 ўринда турибди.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй