logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк яна бир ташкилотга электрон пуллар чиқаришга рухсат берди

Марказий банк яна бир ташкилотга электрон пуллар чиқаришга рухсат берди

Марказий банк яна бир ташкилотга электрон пуллар чиқаришга рухсат берди

a4a8ab722759e606f431a23909708554

Тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган “InterpaySys” МЧЖ  томонидан “Interpay”  электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш ҳамда  “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари”га (рўйхат рақами 3231, 29.04.2020 й.) кўра, жорий йилнинг 3 август куни “Interpay”  электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилди ва электрон пуллар чиқарилишига рухсат берилди.

Электрон пуллар чиқаришга рухсат берилган ташкилотлар сони 6 тага етди. Электрон пуллар тизими реестрининг тўлиқ рўйхати қуйидаги жадвалда келтирилган.
 

Снимок

Манба: Марказий банк 

Теги centralbankuz e-money
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй