logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Халқ банки Раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Халқ банки Раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Халқ банки Раисига янги ўринбосарлар тайинланди

АТ "Халқ банки" Бошқарув Раисига бирданига 4 та ўринбосар тайинланган. Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Зафар Азимов Халқ банки Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Ўзсаноатқурилишбанк Аудит департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган Фаррух Рўзиев Халқ банки Бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақида дастлаб, "Банк ва мижоз" телеграм канали хабар бермоқда. Шунингдек, хабарни Халқ банки, ва Ўзсаноатқурилишбанкдаги манбалар тасдиқлашди.

photo_2021-08-02_11-49-04

Зафар Азимов

Фото: ЎзСҚБ

photo_2021-08-02_11-49-06

Фаррух Рўзиев

Фото: ЎзСҚБ

Шунингдек, Ипотека банк Чакана хизматлар департаменти директори лавозимида ишлаб келган Дилшод Кутлиев ҳамда Ипотека банк Стратегия департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган Тоҳир Рахманов ҳам Халқ банки Бошқарув Раиси ўринбосарлари этиб тайинланган. 

photo_2021-08-02_11-06-52

Тоҳир Раҳмонов ва Дилшод Кутлиев

Фото: "Банк ва мижоз"

Халқ банкида айни вақтда янги ўринбосарларнинг таништирув маросими бўлиб ўтаётганлиги айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Шуҳрат Атабаевнинг Халқ банки Бошқарув раиси этиб тайинланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Теги xalqbank xalqbankuz
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй