logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Энг кўп кредит қайси ҳудудда ажратилаётгани маълум бўлди

Энг кўп кредит қайси ҳудудда ажратилаётгани маълум бўлди

Энг кўп кредит қайси ҳудудда ажратилаётгани маълум бўлди

So'm

Марказий банк 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра ҳудудлар кесимида банк тизими кредит портфели тўғрисида маълумот тақдим этди. Унга кўра, жами кредит портфели 300,5 трлн. сўмни ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кўп кредит Тошкент шаҳри (141,85 трлн. сўм), Тошкент (17,92 трлн. сўм) ҳамда Самарқанд вилоятлари (16,04 трлн. сўм) банклари томонидан берилган. Республика бўйича жами кредит портфелининг 47 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Энг кам кредит эса Қорақалпоғистон Республикаси (8,37 трлн. сўм), Сирдарё (9,24 трлн. сўм), Навоий вилоятлари (9,73 трлн. сўм) аҳолиси ва тадбиркорларига берилган.

Kredit-hududlar kesimida

Манба: Марказий банк

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кредит портфелининг ошиши Сирдарё (43%), Хоразм (34%), Навоий (33%) вилоятларида кузатилган. Бутун республика бўйлаб кредит портфели эса 55,55 трлн. сўмга ёки 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга ортган.

Аввалроқ, тижорат банкларида муаммоли кредитлар улуши ортиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Теги kredit
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй