logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?

Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?

Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?

Desk_Calendar_Mockup_OK_3

2020 йил 3 декабрда қабул қилинган "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ-6122) га кўра, 2021 йил 2 ва 3 сентябрь кунлари – қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, барча корхона ва ташкилот ходимлари (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар), шу жумладан банк-молия соҳаси ходимлари ҳам, "Мустақиллик байрами" муносабати билан беш кун кетма-кет дам оладилар.

Демак,

  • 1 сентябрь (чоршанба) – "Мустақиллик байрами", дам олиш куни;
     
  • 2 сентябрь (пайшанба) – қўшимча дам олиш куни;
     
  • 3 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
     
  • 4 сентябрь (шанба) – дам олиш куни (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча учун дам олиш куни);
     
  • 5 сентябрь (якшанба) – дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги фармонга кўра, ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади. Шу билан бирга, бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.

Теги mustaqillik bayrami dam olish kuni
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй