logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банк ходимлари ва молиячилар Ўзбекистонда энг кўп маош олувчилар бўлиб қолмоқда

Банк ходимлари ва молиячилар Ўзбекистонда энг кўп маош олувчилар бўлиб қолмоқда

Банк ходимлари ва молиячилар Ўзбекистонда энг кўп маош олувчилар бўлиб қолмоқда

Oyliklar

Фото: Gazeta.uz

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг I ярим йиллигида "Юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи" га доир статистикани эълон қилди. Ушбу статистикага иқтисодиётнинг 8 та фаолият тури — саноат, қурилиш, савдо, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа, молия ва суғурта фаолияти, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятлари киритилган. Қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектлари киритилмаган. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, "Агар бу сегментлар инобатга олинганида, ўртача ойлик иш ҳақлари анча пастроқ кўриниш олган бўларди".

Ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражаси бу сафар ҳам банк-молия ҳамда суғурта соҳаси ходимларига тўғри келмоқда. Ушбу фаолият билан шуғулланувчилар (шу жумладан банк ходимлари)да ўртача ойлик маош миқдори 7 111,0 минг сўм, ёки республика кўрсаткичидан 2,4 баробар юқори эканлиги, аксинча энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятида 2 049,0 минг сўм, ёки республика ўртача ойлик иш ҳақидан 69,0 фоизга кам эканлиги қайд этилган. 

Статистикага киритилганларнинг 2,3 фоизини молиявий ва суғурта иқтисодий фаолияти ходимлари ташкил қилади. 

Ҳудудлар кесимида молиячиларнинг ойлик маоши кескин фарқ қилади. Рўйхатнинг бошида турган Тошкент шаҳрида ўртача ойлик иш ҳақи 9 381,2 минг сўмни ташкил қилса, энг охирида турган Сурхондарё вилояти эса 4 343,7 минг сўмни ёки орадаги фарқ 2 баравардан ҳам кўпроқни ташкил қилмоқда. Қолган вилоятлардаги ўртача ойлик иш ҳақлари билан қуйида танишишингиз мумкин:

photo_2021-07-26_09-53-21

Фото: Давлат статистика қўмитаси

 

 

Теги maosh statistika bankxodimi
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй