logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Halyk Bank" Тожикистондаги шўъба банкини тугатишга қарор қилди

"Halyk Bank" Тожикистондаги шўъба банкини тугатишга қарор қилди

"Halyk Bank" Тожикистондаги шўъба банкини тугатишга қарор қилди

d418663dc64befd0e679c512de7

Фото: kapital.kz

Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири - Halyk Bank ўзининг Тожикистондаги филиалини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қайд этилишича, қарор шўба банк фаолияти ва ривожланиш истиқболларини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида қабул қилинган.

"Halyk Group ресурсларни жамлаш ва кейинги ўсиш учун катта салоҳиятга эга, юқори самарали ва даромадли лойиҳаларга эътибор қаратиш мақсадида Тожикистонда лойиҳадан чиқишга қарор қилди", - дейилади хабарда.

"Halyk Bank Тожикистон" 2017 йилда Казкомерцбанкни сотиб олиш натижасида "Halyk" гуруҳига кирганди. 

Маълумки, Halyk Bank Ўзбекистон бозорига 2019 йилда ўзининг шўъба банки - Tenge Bank'ни ташкил этиб кириб келганди. Tenge Bank дастлабки йилни молиявий зарар билан якунлаган бўлса-да, 2020 йилни 22,0 млрд. соф фойда билан, 2021 йил 1-ярим йилликни эса, 38,6 млрд. сўм соф фойда билан якунлаган.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй