logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Халқ банки журналистлар учун пресс-тур ташкил этди

Халқ банки журналистлар учун пресс-тур ташкил этди

Халқ банки журналистлар учун пресс-тур ташкил этди

Aкциядорлик тижорат Халқ банки томонидан бир гуруҳ журналист ва блогерлар иштирокида Тошкент вилоятига пресс-тур уюштирилди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

DSC_8324 (2)

Халқ банкининг Тошкент вилоятидаги филиаллари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 12,5 мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахсларнинг 509,7 млрд. сўмлик лойиҳалари молиялаштирилди. Натижада 86 минг нафардан ортиқ аҳоли доимий даромад манбаига эга бўлди. Эътиборли жиҳати, бу кўрсаткичлар 2020 йил билан қиёслаганда, сезиларли даражада юқоридир. Хусусан, ўтган йилнинг шу даврига қадар 7,6 минг мижознинг 382,1 млрд. сўмлик лойиҳалари молиялаштирилган. 

Шунингдек, Халқ банки зиммасига хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш бўйича бир қатор вазифалар юклатилган. Шу мақсадда аёлларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларини ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга амалий ёрдам кўрсатишнинг “янгича тизими” амалиётга татбиқ этилди.

Мазкур жараёнда, биринчи навбатда, эҳтиёжманд, муқим иш жойи ва доимий даромад манбаига ега бўлмаган аёлларни тадбиркорликка жалб этишга эътибор қаратилди. Бунинг натижасида, вилоятда 2846 нафар хотин-қизнинг турмуш тарзи ижобий томонга ўзгаришига эришилди. 2302 нафар аёлга 49 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Жорий йилда Халқ банки кредитлари асосида 47 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Жумладан, Чиноз туманидаги “Textile Fayz” МЧЖ ва “Shox Grand Plastik” хусусий корхонаси, Юқори Чирчиқ туманидаги “Kumush Agro Biznes” МЧЖ, Тошкент туманидаги "Alisher-Fayz-Muruvvat" фермер хўжалиги кабиларни айтиш мумкин. Ушбу лойиҳалар ишга тушса, вилоятда яна 1210 та янги иш ўрни яратилади. Бу шунча оиланинг моддий фаровонлиги юксалиб, ижтимоий аҳволи яхшиланади, деганидир.

Пресс-турда оммавий ахборот воситалари вакиллари Халқ банкидан кредит олиб фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишдилар.

Дастлаб, Зангиота туманидаги “Takro Osiyo” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги тикувчилик фабрикасида бўлди. 10 йилдан буён фаолият олиб бораётган мазкур тикувчилик фабрикасида бугунги кунда 250 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Aсосан болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқарадиган корхона бугунги кунда ўз маҳсулотларини Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия мамлакатларига экспорт қилмоқда.

IMG_8041

IMG_8047

Халқ банкидан 4 млрд. сўм кредит олиб фаолиятимизни кенгайтирдик, – дейди “Takro Osiyo” МЧЖ бош директори Султон Aбдуллаев. — Россияда савдо уйимиз бор. Ўтган йили жами 10 млрд. сўмлик маҳсулот экспорт қилдик, 2021-йилда эса бу кўрсаткични 10 млрд. 300 млн. сўмгача этказишни режалаштирганмиз. 

Шундан сўнг журналистлар “Nazarbek Sohil Marvaridi” МЧЖнинг “Сафар ота” меҳмонхонаси ҳамда “Xorazm biznes gold” чорвачилик фирмаси фаолияти билан ҳам танишишди.

DSC_8337

IMG_8073

Банк Aхборот хизмати

Теги presstur xalqbank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй