logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк ярим йиллик якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускунлар статистикасини эълон қилди

Марказий банк ярим йиллик якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускунлар статистикасини эълон қилди

Марказий банк ярим йиллик якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускунлар статистикасини эълон қилди

Без имени

Манба: cbu.uz

Марказий банк 2021 йил 1 июль ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиоскларга оид статистикани тақдим этди.

Унга кўра, 1 июль ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари сони 23 725 483 донани ташкил этмоқда. Бу 2021 йил 1 июнь ҳолатига қараганда 81 827 донага камроқ. Муомаладаги банк карталари сони кўплиги бўйича Халқ банки (4,51 млн. дона), Агробанк (3,19 млн. дона) ҳамда Миллий банк (2,69 млн. дона) етакчилик қилмоқда. Хусусий банклар орасида эса Ипак Йўли банки (1,28 млн. дона), Ҳамкорбанк (991 минг дона), Капиталбанк (512,8 минг дона) қолганларга нисбатан кўпроқ карта чиқарган.

Ўрнатилган тўлов терминаллари сони – 438.909 тани ташкил қилган (ўтган ойга нисбатан 99 тага камайган). Бу борада етакчилар:

  • Халқ банки – 56.801 та;
  • Агробанк – 43.762 та;
  • Ипотека-банк – 43.623 та;

Банкомат ва инфокиосклар сони – 12.298 тага етган ва ўтган ойга нисбатан 81 тага кўпайган. Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони бўйича Капиталбанк ҳам якка етакчи - 3168 та. Агробанк (1843 та), Халқ банк (1330 та) кейинги ўринларда.

Бу ой ҳам Марказий банк банкомат ва инфокиосклар сонини умумий тарзда (қўшиб) тақдим этган. Bankers.uz ўтган ой шу мавзудаги постда функционал жиҳатдан бир биридан фарқлари кўп бўлган икки хил қурилмалар сонини ажратиб кўрсатиш, ҳозирги банклараро соғлом рақобат учун ҳам, таҳлил ва хулосалар қилиш учун ҳам тўғри бўлишини айтган эди.

 

Теги Plastik karta Markaziy bank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй