logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди

Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди

Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди

Mar bank

Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи" ни эълон қилди.

2021 йилнинг II чорагида банк тизими ликвидлиги ҳукумат харажатларининг кескин ортиши, ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг мувозанатлашуви ҳамда муомаладаги нақд пуллар ҳажмининг кўпайиши фонида шаклланди. 

Марказий банкнинг ички валюта бозорига соф интервенциялари ҳамда нақд пул билан боғлиқ амалиётлар умумий ликвидликнинг қисқаришига хизмат қилди.

Мазкур даврда давлат қимматли қоғозларининг бирламчи бозорида ҳам фаолликнинг сезиларли ошиши кузатилиб, Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан облигацияларнинг муомалага чиқарилиши бўйича чораклик график олдиндан эълон қилинди ва тижорат банклари учун ликвидликни бошқаришда қўшимча қулайлик яратди. 

Тижорат банкларининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақлари ўртача ойлик қолдиғи II чорак давомида 8,5-10,0 трлн. сўм доирасида шаклланиб, мажбурий захиралашнинг ўртачалаш меъёридан 3-4 трлн. сўмлик ижобий тафовут ҳосил қилди.

Ўз ўрнида, ижобий тафовутни ҳисоблашда 2020 йил январь-май ойларида банкларнинг кунлик ўртача чиқим амалиётлари ва мажбурий захиралашнинг ўртачалаш коэффициенти қўлланилган бўлса, 2020 йил 15 июндан бошлаб 75 фоизлик ўртачалаш суммаси тўлов тизими узлуксизлигини таъминлаш учун етарли даража сифатида баҳоланмоқда.

2021 йил апрелдан бошлаб ҳукумат харажатларининг мавсумий ортиши ҳисобига банк тизими умумий ликвидлигида сезиларли ўсиш кузатилиб, май ойида ўртача 9,8 трлн. сўмгача етган бўлса, июнь ойида Марказий банк томонидан пул-кредит инструментлари ҳажмининг оширилиши ва фаол қўлланилиши эвазига умумий ликвидликни ўртача 9,1 трлн. сўмгача пасайтиришга эришилди.

Markaziy bank

 

Теги likvidlik Markaziy bank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй