logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган банкларни тақдирлади

Марказий банк молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган банкларни тақдирлади

Марказий банк молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган банкларни тақдирлади

4 bank

Фото: Марказий банк

27 июль куни Марказий банк “2021-2023 йилларга мўлжалланган молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси”нинг мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадида ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув семинари ўтказди.

Марказий банк расмий телеграм каналида ёзилишича, унда тижорат банкларининг 100 нафардан ортиқ раҳбар ходимлари ва мутахассислари иштирок этди.

Семинарда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш бўйича келгуси уч йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва белгиланган вазифалар батафсил муҳокама этилди.

Markaziy bank-ZOOM

Фото: Марказий банк

Ўқув семинари давомида “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2021” (Global Money Week) доирасида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган турли таълим тадбирлари ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган тижорат банклари Марказий банк томонидан фахрий ёрлиқ ва мукофот билан тақдирланди:

  • “Молиявий саводхонлик бўйича энг креатив банк” – “Ипак йули банк” АИТБ;
  • “Молиявий саводхонлик бўйича энг масъулиятли банк” – “Ипотека банк” АТИБ;
  • “Молиявий саводхонлик бўйича энг юқори ижро интизомига эга банк” – “Асака” АТБ;
  • “Молиявий саводхонлик бўйича энг фаол банк” – “Капитал банк” АТБ.
Теги moliyaviy savodxonlik Markaziy bank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй