logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк молиявий саводхонликка бағишланган мобил иловани ишга туширди

Марказий банк молиявий саводхонликка бағишланган мобил иловани ишга туширди

Марказий банк молиявий саводхонликка бағишланган мобил иловани ишга туширди

Finlituz

Фото: Podrobno.uz

Марказий банк молиявий саводхонлик бўйича finlit.uz мобил иловасини ишга туширди.

У Andorid ва iOS фойдаланувчилари учун рус ва ўзбек (кирилл ва лотин) тилларида мавжуд.

Хабарда таъкидланишича, мобил илова Марказий банкнинг finlit.uz молиявий саводхонлиги расмий веб-сайтига қўшимча бўлиб, унинг барча маълумотлари ва интерактив хизматларини кўрсатади.

Фойдаланувчилар finlit.uz мобил иловасидан фойдаланиб, кредит бериш, депозитлар, бюджет, молия бозори мавзусидаги қизиқарли ўқув материаллари билан танишишлари, кредит ва депозит калькуляторларидан фойдаланишлари, шунингдек, молиявий саводхонлик веб -сайтидаги янгиланишлар тўғрисида автоматик равишда билдиришномаларни олишлари мумкин бўлади.

Мобил илова Pixel Craft компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Pixel Craft finlit.uz сайти, Марказий банкнинг янгиланган сайти ҳамда Марказий банк иловаларини ишлаб чиққан компания ҳисобланади. Очиқ маълумотларга кўра, Pixel Craft finlit.uz сайти модернизацияси учун 350 млн. сўм олган. Илова учун Марказий банк қанча маблағ тўлагани ҳозирча маълум эмас.

 

Теги mobil ilova moliyaviy savodxonlik Markaziy bank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй