logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистон Марказий банки 5 000 сўмлик ва 10 000 сўмлик янги дизайндаги банкноталарни муомалага киритишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Марказий банки 5 000 сўмлик ва 10 000 сўмлик янги дизайндаги банкноталарни муомалага киритишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Марказий банки 5 000 сўмлик ва 10 000 сўмлик янги дизайндаги банкноталарни муомалага киритишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Марказий банки 5000 сўмлик ва 10 минг сўмлик янги дизайндаги банкноталарни муомалага киритишни режалаштирмоқда. Уларни киритиш масаласи Олий Мажлис Сенати Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилди, деб хабар берди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

Сенаторлар 26 август куни бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда банкноталарнинг янгиланган намуналарини тасдиқлаши кутилмоқда.

Марказий банк матбуот хизматининг Gazeta.uz'ga маълум қилишича, банкноталарнинг янги дизайни регулятор томонидан ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 5000 лик банкнотани 2013 йил июнида, 10 000 лик банкнотани эса 2017 йил март ойида муомалага киритганди.

Теги sum markaziy bank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй