logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/2021 йил 1-ярим йиллигида банкларнинг ипотека кредитлари ажратиш бўйича фаоллиги қандай бўлди?

2021 йил 1-ярим йиллигида банкларнинг ипотека кредитлари ажратиш бўйича фаоллиги қандай бўлди?

2021 йил 1-ярим йиллигида банкларнинг ипотека кредитлари ажратиш бўйича фаоллиги қандай бўлди?

Марказий банк 2021 йил 1-ярим йиллиги учун "Ипотека кредитлари шарҳи"ни тақдим этди. Мазкур шарҳда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати, янги тартибда ажратилаётган ипотека кредитлари ҳамда уларнинг муаммоли қарздорликлари ҳақида банклар ва ҳудудлар кесимида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган. 

dfd

2021 йил 6 ойида Ўзбекистон ипотека бозорида кредит кўрсаткичлари ипотека кредитларига бўлган юқори талаб ҳамда бирламчи бозордаги уй-жойлар таклифи ўртасидаги номутаносиблик таъсирида шаклланди, дейилган шарҳнинг кириш қисмида . Жорий йил 1 июль ҳолатига ипотека кредитлари қолдиғи 30,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 25,2 фоизга (6,2 трлн. сўмга) ўсган бўлса, мазкур даврда ажратилган ипотека кредитлари эса 28,1 фоизга камайиб, 3,5 трлн. сўмни ташкил этган.

2021 йил 1 июль ҳолатига ипотека кредитлари қолдиғининг жами кредит қолдиғига нисбатан улуши 10,3 фоизни (30,8 трлн. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 фоизга (6,2 трлн. сўмга) ўсган.

Без имени

Тижорат банклари кесимида, ушбу кўрсаткич Қишлоқ қурилиш банкда 48,6 фоизни (2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга камайган), Ипотека-банкда 36,8 фоизни (+2,8 фоиз), Асакабанкда 8,4 фоизни (+1,1 фоиз), Халқ банкида 7,5 фоизни (-0,5 фоиз), Ўзсаноатқурилишбанкда 7,4 фоизни ва бошқа тижорат банкларида ўртача 3,4 фоизни ташкил этмоқда.

2

Жорий йил 1 июль ҳолатига жами ажратилган ипотека кредитлари қолдиғининг 31,3 фоизи (9,6 трлн. сўм) Ипотека банк, 23,5 фоизи (7,3 трлн. сўм) Қишлоққурилишбанк, 11,4 фоизи (3,5 трлн сўм) Миллийбанк, 10,1 фоизи (3,1 трлн. сўм) Асакабанк, 9,7 фоизи (3,0 трлн. сўм) Ўзсаноатқурилишбанк, 4,9 фоизи (1,5 трлн. сўм) Халқ банки ҳамда 9,1 фоизи (2,5 трлн. сўм) бошқа тижорат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда.

3

Ипотека кредитлари қолдиғининг 157,6 млрд. сўми (жами ипотека кредити қолдиғининг 0,5 фоизи) 7 йил, 2 337,8 млрд. сўми (7,6 фоизи) 10 йил, 9 661,9 млрд. сўми (31,4 фоизи) 15 йил, 18 640,3 млрд. сўми (60,5 фоизи) 20 йилгача ажратилган ипотека кредитлари ҳиссасига тўғри келади. 

Таҳлиллар давомида тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган кредитлар таркибидаги улуши 4,5 фоизни ташкил этган бўлса, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 8,4 фоизни ташкил этганлиги кузатилди. Хусусан, ушбу кўрсаткичнинг сезиларли пасайиши Асакабанк (-16,1%), Ипотека-банк (-13,3%), Алоқабанк (-10,1%), Саноатқурилишбанкларида (-6,9 %) қайд этилган бўлса, юқори ўсиш кўрсаткичлари Қишлоққурилишбанк (+12,4%) ҳамда Микрокредитбанк (+1,6%) ҳиссасига тўғри келади.

4

Шарҳ билан тўлиқ қуйидаги файлда танишишингиз мумкин.

 

Теги ipoteka kreditlari
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй